Тошкентда “Ота макон” номли тасвирий санъат кўргазмаси очилади

Дата: 12:50, 07-04-2015.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 9 апрелда Тошкентдаги Икуо Хираяма маданият карвон саройида рассом Қудратулла Ажиметовнинг “Ота макон” номли шахсий кўргазмаси очилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Карвон-саройдан хабар қилишларича, вернисаж муаллифнинг 60-йиллигига бағишланган бўлиб, унда К. Ажиметовнинг мўйқалам ва график ишлари, шу жумладан, портрет, натюрморт ва пейзаж асарлари намойиш этилади.

К.Ажиметов Ўзбекистон рассомлари Ижодий бирлашмасининг аъзосидир. Унинг асарлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Ўзбекистон Тасвирий санъати галереяси коллекциялари, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Австриядаги хусусий коллекцияларда мавжуд.

Рассом узоқ йиллар давомида К. Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти ва Архитертура ва қурилиш институтида тасвирий санъат сирларидан дарс берган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: