Тошкентда ОТМ кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан баъзи кўчалар бўйлаб ҳаракат чекланади

Дата: 19:30, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 1 август куни ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтдаги баъзи кўчаларда ҳаракат эрталаб 6:00дан бошлаб чекланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ҳокимияти ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати:

Олмазор тумани

- Университет кўчаси – Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;

- Шифокор 1-тор кўчаси – Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар.

Мирзо Улуғбек тумани

- Қори Ниёзий кўчаси – Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар.

Шайхонтоҳур тумани

- Пахтакор кўчаси

Учтепа тумани

- Решетов кўчаси – Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар

Яккасарой тумани

- Шоҳжаҳон кўчаси – Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;

- Братислава кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;

- Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси – Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар.

Миробод тумани

- Шаҳрисабз кўчаси – Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар”, дейилади шаҳар маъмурияти ахборот хизмати хабарида.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: