Тошкентда Озарбайжон ва Ўзбекистон рассомларининг қўшма кўргазмаси очилмоқда

Дата: 11:25, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 26 ноябрда Тошкентда “Ипак йўли Озарбайжон ва Ўзбекистон рассомлари нигоҳида” номли тасвирий санъат асарлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш, икки халқнинг умумий қадриятларини тарғибот қилиш ва Ипак йўлининг халқларимиз ҳаётидаги тарихий ролини яна бир бор кўрсатишдан иборат. Кўргазмада Озарбайжонда таниқли бўлган Саттор Бахлулзода, Марал Раҳмонзода, Тогрул Нариманбеков, Артегин Саломзода, Эльбек Рзакулиев, Гусейн Хагвердиев каби, шунингдек, ўзбекистонлик атоқли мўйқалам усталари – Акмал Нуриддинов, Собир Раҳметов, Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалолов ва бошқаларнинг асарлари намойиш этилади”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Кўргазманинг очилиш маросимида Ипак йўли ҳақидаги янги хужжатли фильм ҳам намойиш этилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: