Тошкентда Озарбайжонлик икки санъат устаси иштирокида концерт бўлиб ўтди
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Миллий симфоник оркестри ва Озарбайжон Республикаси Халқ артистлари пианинчи Фарҳод Бадалбейли ва дирижёр Ялчин Адигезаловлар иштирокида концерт бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Озарбайжон элчихонасидан хабар қилишларича, концерт икки мамлакат мустақиллиги кунларига бағишлаб ўтказилди. Дастурдан Озарбайжон композитори Узейр Гажибековнинг “Керогли” операсига увертюра, композиторлар Фикрет Амиров ва Элмира Назироваларнинг “Фортепиано учун араб мавзусидаги концерт”, Солтан Гажибековнинг “Карвон” симфоник картинаси, Нурилла Зокировнинг “Истадим” вокал-симфоник поэмасидан фрагментлар, Қора Қораевнинг “Етти гўзал” балетидан сюита, Фикрет Амировнинг “Озарбайжон каприччиоси” асарларидан парчалар ижро этилди.
Таниқли пианиночи, Озарбайжон давлат мукофоти лауреати Фарҳод Бадалбейли Узеир Гажибеков номидаги Боку давлат мусиқа академиясининг ректоридир. Дирижёр Ялчин Адигезалов эса Боку мусиқа академиясида профессорлик қилади.