Тошкентда озиқ-овқат ва аграр кўргазмалар бўлиб ўтади

Дата: 23:23, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 25-27 март кунлари Тошкентда “Озиқ-овқат саноати WorldFood Uzbekistan-2015” ва “Қишлоқ хўжалиги AgroWorld Uzbekistan-2015” кўргазмалари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ITE Uzbekistan компаниясидан хабар қилишларича, озиқ-овқат кўргазмаси жорий йилда 1 минг кв. метр майдонни эгаллайди. Унда жаҳоннинг 26 мамлакатидан 150 компания қатнашади. Айни пайтда хорижий қатнашчилар улуши 82%, янги компаниялар улуши 56% ташкил этади.

WorldFood кўргазмаси уч ихтисослашган бўлим иборат бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва қўшимчалар, озиқ-овқат ускуналари қисмларига бўлинади. Илк маротаба WorldFoodда Литва ва Эстониялик миллий гуруҳлар ва анъанавий немис компаниялари гуруҳлари қатнашади. Қатор россия компаниялари нонвойлик ва қандолатчилик ускунлари, қандолатчилик ва сут саноати учун ингредиентлар, маҳсулотлар, шарбатлар, ичимликлар учун қадоқлар ва бошқа маҳсулотлар учун технологияларни намойиш этади.

AgroWorld Uzbekistan 2015 кўргазмаси экспозицияси паррандачилик, чорвачилик, оғуқалар, ветеринария, буғдой, мева ва сабзовотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун ускуналари каби йўналишларни ўз ичига олади.

Жорий йилда AgroWorldнинг паррандачилик тармоғи Исроил, Испания, Италия, Туркияга мансуб 22 компания билан тақдим этилган. Аграр кўргазмада жами 73 компания, шу жумладан, Ўзбекистондан 12 ширкат қатнашади. Жорий йилда AgroWorldнинг умумий майдони 700 кв. метрни ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: