Тошкентда озиқ-овқат ва аграр саноат кўргазмалари бошланмоқда

Дата: 13:00, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 16-18 мартда Тошкентда озиқ-овқат ва аграр саноатларига бағишланган бирданига икки кўргазма – WorldFood Uzbekistan-2016 и AgroWorld Uzbekistan-2016 тадбирлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда экспозициялар ишида дунёнинг 28 мамлакатидан 160 компания иштирок этади. Ушбу тадбирлар Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ўтказилади ва ўтган вақт ичида тармоқ комплекси соҳасидаги энг қизиқарли кўргазмалардан бирига айланиб улгурди”, – деб таъкидлашди ITE Uzbekistan кўргазма компаниясида.

16- WorldFood Uzbekistan ва 11- AgroWorld Uzbekistan халқаро кўргазмаларининг экспозициялари икки павильон ва “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуининг очиқ майдончаларида жойлашади. Айни пайтда экспозициянинг 80% хорижий компаниялар, 20% – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эгаллайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: