Тошкентда Қозоғистон элчиси билан қозоқ бозорига ўзбек автомобилларини олиб киришга чеклов масаласи муҳокама қилинди

Дата: 13:40, 11-03-2014.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Борибай Жексембинов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда бошқа масалалар билан биргаликда қозоқ бозорига Қозоғистон томонидан 2014 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган техник кўрсаткичлардан келиб чиқиб ўзбек енгил автомобилларини олиб киришга чеклов масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ҳукуматнинг 2013 йил 25 декабрдаги 1396 сонли қарори билан “Автотраспорт воситаларининг хавфсизлигига талаблар” техник регламентига ўзгартишлар киритилди. ТИАИСВ хабарига кўра, уларга мувофиқ, Қозоғистон расман хабар қилинмаган ва олдиндан маслаҳатлашувлар ўтказмаган ҳолда ва мослашиш муддати берилмай туриб автотранспорт воситаларига янги техник талаблар жорий этган.
Айни пайтда, Божхона иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун ушбу талаб 2015 йил 1 январдан кучга киради.
2013 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги савдо айланмаси 14% ўсди ва $3,2 млрдга етди. Ўзбекистонда қозоқ капитали ёрдамида очилган 184 корхона фаолият бритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: