Тошкентда Қозоғистон Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Дата: 12:31, 11-09-2015.

Тошкент, 11 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Қозоғистон Конституцияси ва Мамлакат халқи ассамблеяси ташкил этилганинг 20 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради ЎзТАГ мухбири.

Тадбир маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий парки ҳудудида ўтказилмоқда.

“Замонавий Қозоғистон ва унинг халқи ҳозирги Қозоғистон ҳудудида минг йиллар давомида мавжуд бўлган ва чуқур давлатчилик анъаналарини қолдирган давлатларнинг тарихий меъросхўридир”, - деб таъкидлади ҚР Ўзбекистондаги элчиси Борибай Жексембин кўргазманинг очилишида.

Кўргазмада 70 ортиқ фотоишлар қўйилган бўлиб, улар қозоқ жамияти, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожи, унинг табиати хилма-хиллигини акс эттиради. Хусусан, суратларда Қозоғистоннинг Чарин каньони, Бурабай кўли, Тян-Шан тоғлари каби гўзал ерлари акс этган.

Экспозицияга Астананинг суратлари ҳам кирган. Масалан, бу ерда янги Опера ва балет театри, “Хан-Шатир” савдо маркази, “Нур Астана” масжиди ва шаҳар рамзи бўлган “Бай-Терек” монументи ва бошқаларни кўриш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: