Тошкентда пахта ва текстил ярмаркалари бошланди
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда 11- ўзбек пахта ва текстил ярмаркалари бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан маълум қилишларича, унда дунёнинг 40 ошиқ мамлакатларидан пахта ва текстил саноатига оид 1 мингдан зиёд компания ва фирмалар вакиллари қатнашадилар.
Бундан ташқари, пахта ярмаркаси доирасида пахта бозори мутахассисларининг анъанавий халқаро конференцияси ҳам ўтказилади. Унда жаҳон пахта бозоридаги сўнгги тамойиллар, Ўзбекистон пахта саноатининг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, жаҳон текстил саноатидаги инновацион тенденциялар, унинг экспорт салоҳияти, мода саноатининг ривожи каби масалалар ҳам кўриб чиқилади. Маҳаллий ва хорижий экспертлар ушбу мавзуларда маърузалар билан қатнашадилар. Улар орасида Cotton Outlook халқаро агентлиги, Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси, Халқаро текстиль ишлаб чиқарувчилар федерацияси вакиллари бор.
Тақдимотларда таъкидлангани каби, Ўзбекистон Республикаси пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда 6- ва уни экспорт қилиш бўйича 5-ўринни эгалайди.


