Тошкентда паралимпиачиларнинг тренерлари учун семинар бўлиб ўтди

Дата: 16:59, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий паралимпиа ассоциацияси пойтахтда дзюдо ва сузиш бўйича тренерлар учун ўқув семинари ўтказиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда Тошкент Халқ таълими бош бошқармаси ва Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги спорт мактабларининг тренерлари қатнашдилар.

Ҳозирда Ўзбекистонда имконияти чекланган болалар орасида спортнинг футбол, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, стол тенниси, пауэрлифтинг, отиш, волейбол каби турлари ривожланмоқда.

Вилоятларда уюшманинг бўлимлари очилиб, улар имконияти чекланган болаларни спортга қизиқтиришга хизмат қилмоқда, шунингдек, ўқув тайёргарлигини юқори даражада ўтказиш учун шароитлар яратилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: