Тошкентда “Параллел қарама-қаршиликлар” кўргазмаси ўтказилади

Дата: 14:38, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – 2015 йил 22 январда Тошкентдаги “Bonum Factum” галереясида ўзбек ва хориж сураткашларининг “Параллел қарама-қаршиликлар” кўргазмасининг тақдимоти бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Галереядан хабар қилишларича, кўргазма Виктор Ан томонидан уюштирилиб, унда Ўзбекистон, Канада, Бельгия ва Туркиялик 31 сураткаш иштирок этади.

Кўргазма концепцияси асосида замонавий воқеаликка хос бўлган манфаат ва қарама-қаршиликлар, шу жумладан, дунё қарама-қаршиликлардан ташкил топган, инсон эса ҳар доим ушбу қарама-қаршиликларда параллеллар қидиради, деган қараш ётади.

Булар бирлик ва турфалик, янгилик ва эскилик, реал ва параллел дунё кабилар бўлиб, айнан шу нуқтада бу икки қарама-қаршилик кесишади.

Айнан сураткашлар ана шу нуқталарни кўрсата оладилар, чунки ташкилотчиларнинг фикрига кўра, сурат ҳаётнинг маълум бир лаҳзасини кўра ва “эшита” олади ва айнан шу лаҳзада ҳаёт акс этади. Шу сабабли ҳатто сураткашнинг ўзи ҳам кўпинча объективи мангуликка муҳрлаган нарсаларни англай олмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: