Тошкентда парламент юқори палатасининг тўртинчи ялпи мажлиси очилди

Дата: 12:57, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (парламент юқори палатаси) тўртинчи ялпи мажлиси очилди, деб хабар беради пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олдин хабар қилингани каби, Сенат ялпи мажлисининг муҳокамасига аҳоли турмуш даражасининг янада оширилишини ва унинг ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилишини, иқтисодиётнинг юқори ҳамда барқарор суръатларини, аҳоли бандлигини таъминлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги, шунингдек 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалалар киритилган.

Бундан ташқари, кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ва эркинлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган тузатишларни амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари киритилган.

Улар орасида “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисидаги”ги (янги таҳрири), “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни, давлат қурилиши асосларини мустаҳкамлашни, инвестиция имкониятлари ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашни, тадбиркорликни ривожлантиришни, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали ривожлантиришни, аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги қўриқланиши таъминланишини, суд-ҳуқуқ соҳаси такомиллаштирилишини назарда тутувчи қонунлар бор.

Шу билан бирга, сенаторлар республика бош прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, ялпи мажлисда парламент юқори палатасининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: