Тошкентда педофил ушланди

Дата: 16:08, 20-06-2017.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 17 июн куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тошкентда педофилни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ШИИБ хабарига асосланган ҳолда.

“2017 йилнинг 17 июнидаи тахминан соат 12:00ларда, Дилшод Тошмуҳамедов жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш мақсадида, Бектемир туманидаги ўз уйида вояга етмаган Муниса Фармоновани ожизлигидан фойдаланган ҳолда зўрлаган”, - деб таъкидлашди Тошкент ШИИБ матбуот хизматида.

Мазкур факт юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий равишда қондириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда Тошмуҳамедовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. ШИИБ қўлга олинган юқоридаги шахснинг ҳатти-ҳаракатидан жабр кўрганларни “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишларини сўрайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: