Тошкентда пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Куни-кеча, 18 январда пойтахтдаги “Бек Барака” бозори яқинида жойлашган пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш бўйича цех ёниб кетди, деб хабар берди 12news.uz агентлиги.
“Ёнғин тошкент вақти билан соат 12.58да бошланган, 13.24да эса бу ерга етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинга қарши курашни бошлаб юборган эдилар. Ёнғинни бартараф қилиш ва ўчиришда 10 ёнғин гуруҳлари қатнашди”, - деб хабар қилишди журналистларга Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги навбатчи қисмида.
Дастгабги маълумотларга кўра, ёнғин электр ўтказгичдаги қисқа туташув оқибатида юзага келган. Натижада 80 кв. метр жой ёнган. Жабрланганлар ва нобуд бўлганлар йўқ, деб аниқлик киритди агентлик.


