Тошкентда православ кўргазмаси очилди

Дата: 16:17, 23-04-2015.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда анъанавий халқаро православ кўргазмаси очилди. Тадбир Свято-Успенский кафедраль собори ҳудудида бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ва Ўзбекистон Епархиясидан маълум қилишларича, жорий йилда кўргазма лойиҳаси “Кексаларни эъзозлаш йили” ва Ғалабанинг 70 йиллилига бағишланган бўлиб, “Zar Expo” компанияси ва россиянинг “Уральские Выставки” кўргазмалар жамияти томонидан ташкил этилмоқда.

Унда Россия, Беларусия, Греция, Молдова, Фаластин, Украина вакиллари қатнашиб, тадбирда Рус Православ черкови, ибодатхона ва ҳурмат қилинадиган православ иконалари намойиш этилмоқда. Ташриф буюрувчилар муқаддас қадамжойларга ўзига хос зиёратни амалга оширишлари мумкин.

Кўргазма экспонатлари орасида халқ амалий санъати намуналари, болалар ва катталар саломатлиги учун маҳсулотлар, асал ва шу каби маҳсулотлар, ёғлар, қуритилган мевалар бор.

Тадбир доирасида маданий-маърифий дастур ҳам режалаштирилган бўлиб, унда Епархия бўлимлари тақдимотлари, фильмлар, маъруза ва учрашувлар ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: