Тошкентда психотроп воситалар сотувчилар гуруҳи қўлга олинди

Дата: 18:49, 14-08-2017.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – МХХ оператив ходимлари пойтахтда кучли таъсир қилувчи психотроп воситаларни сотиш билан шуғулланган гуруҳ аъзоларани қўлга олиш бўйича операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир доирасида муқаддам судланган Шохрух Жўраев бошқарган гуруҳнинг 20 аъзолари қўлга олинди. Улардан 7030 “Трамадола” ва 141 “Лирика” таблеткалари олиб қўйилди.

“Ш.Жўраев Республика психиатрик клиникасида ушланди, бу ерда у даволаниш баҳонасида яшириниб юрган, унинг ёнидан 0,34 грамм гашиш топилди”, - дейилади МХХ хабарида.

Кейин унинг шериги, қўриқчи ва ҳайдовчиси бўлган Бекзод Нуритдинов қўлга олинди. Ундан ханжар, икки пичоқ, 112 “Лирика” 680 “Трамадола” таблеткалари олиб қўйилди.

Кейин Олмазор туманининг Қорақамиш мавзуси ва Чилонзор туманининг Қатортол кўчасида гуруҳнинг бошқа аъзолари бирма бир ушланди.

Уларнинг автомашиналари тинтилганда 5460 “Трамадола” таблеткалари топилиб, олиб қўйилди. Қўлга олинганлар ёнидан 890 “Трамадола”, 29 “Лирика” таблеткалари, 3,2 млн сўм аниқлалиб, олиб қўйилди.

Олиб қўйилган воситалар ССВ қошидаги Дори воситалари ва тиббий техникани назорат қилиш бўйича Бош бошқармага экспертизага йўлланди. Унинг натижаларидан келиб чиқиб, қўлга олинганларни Жиноят кодексининг 186-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: