Тошкентда психотроп воситаларнинг улгуржи сотувчилари ушланди

Дата: 15:25, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати Тошкентда ўтказган қатор рейдларда қўшни республикалардан Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинган кучли таъсир қилувчи воситаларнинг улгуржи сотувчиларини қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Куч тизимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 15 минг “Трамадол” таблеткасини 24 млн сўмга сотиш пайтида 32 ёшли Ҳамдам Ҳаликжонов ва 49 ёшли Ўткир Исҳоқовларни далиллар билан бирга ушладилар. Ҳар икки ҳуқуқбузар Тошкентда яшаган, биринчиси хусусий таксичилик билан шуғулланган, иккинчиси “Тошкент Сувсоз” давлат корхонаси ходими бўлган.

Ҳаликжоновнинг “Спарк” автомобилида қўшимча равишда 1 минг дона “Трамадол” таблеткалари топилди. Сўроқ давомида Исҳоқов ушбу наркотиклар республикага Қозоғистон орқали айланма йўллар орқали олиб келингани маълум бўлди. Қўлга олинганлар воситаларни Ўзбекистонга қонуний равишда олиб келишга доир сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим эта олмадилар”, - дея қайд этди куч тизими ходими.

“Фарҳод деҳқон бозори” яқинида кучли таъсир қилувчи воситаларни тарқатиш бўйича яна бир тармоқ тугатилди. Хусусан, тезкор ходимлар улгуржи етказиб берувчи – Тошкентда яшовчи ишсиз 25 ёшли Мовланжон Исмоиловни қўлга олдилар.

Шунингдек, унинг шериклари бўлган Умар Усмонов ва Нуриддин Ҳасановлар ҳам қўлга олинди. Улардан 710 та “Трамадол” таблеткалари ва 2,2 млн сўм олиб қўйилди.

Терговдан олдинги чора-тадбирлар давомида улар Тошкентда кучли таъсир қилувчи воситаларни мунтазам равишда улгуржи сотиш билан шуғулланганликлари ҳақида кўрсатма бердилар.

“Рейдлар доирасида Қашқадарё вилоятидан бўлган ишсиз 33 ёшли Санжар Рўзиев ҳам қўлга олинди. Шахсий текширув пайтида ундан 81 та "Трамадол" таблеткаси ва 200 минг сўм топилди. Терговда у молларни Тошкентдан Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларига юбораётгани аниқланди”, - дейилади МХХ хабарида.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ушбу фактлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: