Тошкентда Пушкиннинг таваллуд куни нишонланди

Дата: 13:09, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Александр Сергеевич Пушкин ҳайкали пойида буюк рус шоири туғилган куни ва Рус тили кунига бағишланган анъанавий тантанали адабий акция бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази томонидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар қўмитаси билан ҳамкорликда Республика рус маданият маркази иштирокида ташкил этилди.

Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Владимир Тюрденев ўз нутқида Александр Пушкин фаолиятининг кўлами уни буюк маданият арбоблари билан бир қаторга қўйиши, у муносиб равишда рус адабий тилининг асосчиси эканлиги ва дунёдаги энг кўп чоп этилаётган муаллифларидан бири бўлиб қолаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шуликанинг ўз табригида таъкидлаб ўтишича, Тошкентдаги РФММ рус тили билан боғлиқ кўплаб тадбирлар ўтказади. Пушкиннинг туғилган куни арафасида “Пушкинни қутла” акцияси ўтказилмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти, Ўзбекистон маданий марказларига рус тилининг эҳтиёткорлик билан сақланаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Тантана ниҳоясида Пушкин ёдгорлиги пойига гуллар қўйилди. Тадбир байрам концерт билан давом этди. Унда Алишер Навоий номидаги Опера ва балет давлат академик катта театри етакчи санъаткорлари, халқаро танловлар лауреатлари, Ўзбекистон халқ ва хизмат кўрсатган артистлари, болалар рақс ижодий жамоалари иштирок этдилар.

 

Сурат манбаи: https://business.facebook.com/TashkentCityTour/posts

Янгилик билан ўртоқлашиш: