Тошкентда рақобатбардошликни ошириш масалалари бўйича анжуман бўлиб ўтади

Дата: 17:13, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – “Ўзстандарт” агентлиги 11 декабрда Тошкентда рақобатбардошлик даражасини ошириш масалалари бўйича конференция ўтказади, деб хабар беради Ўзбек  телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзстандарт” агентлиги истеъмолчиларнинг сифатни яхшилаш учун халқаро стандартларни қўллаш масалаларининг муҳимлиги ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида “Юқори сифат – маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири” номли конференция ўтказишни режалаштирмоқда. Анжуман Халқаро сифат кунига бағишланган”, - дейилади Ўзбекистон Савло саноат палатаси сайтидаги маълумотда.

Конференция доирасида Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги – ISO 9001:2015 стандартининг янги версиясига мустақил ўтиш” мавзусида семинар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: