Тошкентда рассом ва усталар фестивали бўлиб ўтади

Дата: 19:26, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – 16-18 сентябрда Тошкентда рассом ва ҳунарманд-усталарнинг Аrt and Folk Uzbekistan Fest Санъат фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, фестиваль Алишер Навоий номидаги Миллий боғнинг “Маданият ва санъат кўргазмаси” залида ўтказилади.

Фестиваль дастурига кўргазма сотувлари, шунингдек, фольклор жамоалари чиқишлари, қўғирчоқ томошалари ва дефиле кирган.

Шунингдек, тасвирий санъат асарлари ва графика ишлари, миллий амалий санъатлар, мода ва миллий таомлар ҳам тақдим этилади.

Тадбирнинг тантанали ёпилиш маросими 18 сентябр соат 17.00да бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: