Тошкентда реабилитация марказлари иш бошлади

Дата: 17:36, 01-04-2019.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Тошкентда реабилитация марказлари ўз фаолиятини бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентда Бектемир-Миробод-Яшнобод ва Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро реабилитация марказларининг ҳудудий бўлинмалари ўз фаолиятини бошладилар”, - деб хабар беради шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Таъкидландики, ушбу ёрдам тизими давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларини бирлаштиради. Айниқса, Хотин-қизлар қўмитасига катта эътибор берилади.

“Марказ оилавий муаммолари бўлганлар, зўравонлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил бўлганлар билан ишлайди”, - дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда бундай марказларни бошқа йўналишлар: Сергели-Яккасар тумани, Шайхонтоҳур-Олмазор туманлараро округи, Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро округи, Учтепа-Чилонзор туман ҳудудида жорий этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур марказлар Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация ва мослашув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган.

Сурат манбаи: tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: