Тошкентда Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби очилди
Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мактабда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар таълим оладилар. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 шахматчи ўйнаши мумкин бўлган шахмат заллари, ўқув-машқ хоналари, спорт зали, ошхона ва бошқа зарур хоналар мавжуд. Бундан ташқари, махсус зал қурилган бўлиб, бу ерда ўқувчилар on-line режимида хорижий тенгдошлари билан шахмат ўйнаб, маҳоратларини оширишлари мумкин”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.
Яқин орада мактаб ёнида йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш учун махсус мажмуа қурилиши бошланади.