Тошкентда республика “Китоб байрами” ўтказилади
Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 22 ва 23 май кунлари пойтахтдаги Ғафур Гулом номидаги маданият ва истироҳат боғида республика “Китоб байрами” ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жорий йилда “Китоб байрами”да 100 ортиқ нашриёт ва матбаа корхоналари ўз маҳсулотлари билан қатнашадилар. Бундан ташқари, нашриётлар томонидан кейинги йилларда чиқарилган 250дан ортиқ янги китобар тақдимотлари бўлиб ўтади. Шунингдек, тадбир давомида таниқли халқ шоир ва ёзувчилари, ноширлар билан учрашувлар ҳам ўтказилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида.
Бугунга келиб Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 108 та нашриёт, 1750та матбаа корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Республика нашриётлари томонидан ҳар йили 2 минг номдан зиёд, умумий адади 40 млн. нусхадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари нашр этилмоқда.