Тошкентда республикадаги энг йирик ёшлар фестивали бошланди

Дата: 15:32, 07-06-2016.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – 7-9 июнда Тошкентда “Биз буюк юрт фарзандларимиз” номли республикадаги энг йирик ёшлар фестивали бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестивални ўтказишга маданият ва санъат арбоблари, эстрада хонандалари, опера ижрочилари, кино ва театр актёрлари, ёш олимлар, давлат мукофоти совриндорлари, шоир ва ёзувчилар, спортчиларни жалб қилиш режалаштирилган. У 1 млн пойтахт ёшларини қамраб олиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди “Камолот” ЁИҲ.

Ташкилотчилар ўзбек ёшларини “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларидан асраш, халқимиз ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш ниятидалар. Уч кун ичида турли тадбирлар ўтказилади. Масалан, ёшлар туман ҳокимлари билан учрашиб, уларга шаҳар ҳаётини яхшилаш бўйича таклифларини беришлари мумкин бўлади. 

Шунингдек, ёшлар депутатлар ва сенаторлар билан мулоқот қилиб, улар фаолиятига муносабатларини билдирадилар.

Спорт усталари, халқаро ва мамлакат мусобақаларининг ғолиблари иштирокидаги марафонлар ҳам фестивалнинг ёрқин ҳодисаларидан бири бўлади.

Фестивал доирасида жами 30 турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: