Тошкентда РФ элчихонасининг консуллик бўлими янги мудири билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 14:46, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Тошкентда РФ элчихонасининг консуллик бўлими янги мудири билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 29-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасида Россия Федерацияси Элчихонасининг янги тайинланган консуллик бўлими мудири Иван Фетисов билан учрашув бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мулоқот давомида ҳамкорликнинг консуллик масалалари, аввало иккинчи мамлакат ҳудудида фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги долзарб жиҳатлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: