Тошкентда ўғри парковкада қолдирилган автомобиль салонидан $2,3 минг ўғирлаб кетди

Дата: 15:50, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Тошкентда ўғри парковкада қолдирилган автомобиль салонидан 16 млн сўм ёки бозор курсида $2,3 минг ўғирлаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўғри ушланди.

“Тошкент шаҳар Учтепа туманида номаълум шахс Фозилтепа кўчасида қаровсиз қолдирилган Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаронинг ишонч қоғози орқали бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси салони ичидан 16 000 000 сўм (бозор курсида $2,3 минг) пули бўлган сумкани ўғирлаб кетган”, - дейилади хабарда.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи ишламайдиган, 1973 йилда туғилган шахс содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: