Тошкентда Рихард Штрауснинг 150 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтади
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – 13 декабрда Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта залида буюк немис композитори Рихард Штраус таваллуд топган куннинг 150 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, тадбир элчихона томонидан Ўзбекистон Давлат консерваторияси кўмагида уюштирилди.
“Ўзбекистон Давлат концерваторияси қошидаги мусиқали театр-студиянинг симфоник оркестри профессор Владимир Неймар дирижёрлигида бир неча асарларни ижро этади. Концертда Людвиг ван Бетховен ва Рихард Вагнер каби композиторларнинг асарлари ижро этилади. Бундан ташқари, дастурда Штраус ижодига мансуб “Дон Жуан” ва “Атиргул кавалери” асарларидан ҳам парчалар ижро этилади”, - деб таъкидлашди элчихонада.