Тошкентда робототехника бўйича илк минтақавий мусобақалар бўлиб ўтади
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan 2017 АКТ ҳафталиги доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида робототехника бўйича илк минтақавий мусобақалар бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
InfoCOM.UZ маълумотига кўра, улар 20 ва 21 сентябрда “Ўзэкспомаркази” МКК павильонларида ўтказилади.
Central Asia Robot Challenge (CARC) – Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида робототехника бўйича илк минтақавий мусобақалар 14 ва 14 ёшдан катта ёш тоифаларида бир неча мусобақа турларини ичига олади.
Улар орасида “Робо-сумо” (Lego Mindstroms ва Arduino конструкторлари), “Линиялар бўцича пойгалар” (Lego Mindstroms ва Arduino конструкторлари) ва “Шорт-трек” (Arduino конструктори) каби мусобақалар бор.
Биринчиликда Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан жамоалар иштирок этиши кутилмоқда.
Мусобақалар жадвали билан www.carc.uz сайтида танишиш ёки [email protected] манзилига хат ёзиб, қатнашувчи сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин.