Тошкентда робототехника бўйича турнир бўлиб ўтади

Дата: 16:37, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – 7 августда Тошкентда робототехника бўйича мусобақалар бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи бир ярим соат давомида иштирокчилар роботларни йиғиши ва уларни дастурлаштириши керак бўлади, қолган ярим соат эса мусобақаларга бағишланади. Масалан, ҳар бир жамоанинг роботи бир дақиқа ичида трек бўйлаб энг кўп масофани босиб ўтиши, айни пайтда линиядан 5 сониядан кўпга чиқиб кетмаслиги зарур”, - деб таъкидлашди турнир ташкилотчилари.

Бугунгача турнирда қатнашиш учун 6 жамоа ариза берди. Ҳар жамоада 2 киши бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: