Тошкентда Россия таълим ҳафталиги бўлиб ўтди

Дата: 21:10, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Февраль ойининг охирида Тошкентда бирқатор Россия олий ўқув юртлари (ОЎЮ) иштирокида Россия таълим ҳафталиги бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, ҳафталикда Қозон миллий тадқиқот технологик университети, Қозон (Приволжье) Федерал университети,Шимолий-Кавказ Федерал университети ( Ставрополь ш.) кабилар қатнашди.
Ҳафталик Россия Фан ва маданият маркази базасида ташкил этилган бўлиб, бу ерда Тошкент шаҳар лицей ва коллеж ўқувчилари, шунингдек, РФ ОЎЮ таълим олишни истаган барчага мўлжалланган тақдимотлар бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: