Тошкентда Россия ва Украина дипломатлар Чернобил фожеасининг 29-йиллигини хотирладилар
Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда Чернобыл АЭС аварияда ҳалок бўлганларга хотира мажмуи ёнида Чернобил фожеасининг 29-йиллигига бағишланган қўшма хотира тадбири бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадбирда россия ва украина дипломатик миссиялари раҳбарлари Владимир Тюрденев ва Юрий Савченколар, шунингдек, Беларусия ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчилари Николай Клакевич ва Фумихико Католар қатнашдилар. Иштирокчилар ўз чиқишларида деярли 30 йил олдин дунё ўта оғир техноген фожеани бошидан кечирганини таъкидладилар. Бугун дунё аҳли жасорат ва қахрамонлик кўрсатиб Чернобил авариясини бартараф қилишда қатнашган кишиларни миннатдорлик ҳисси сезади”, – дейилади Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.
Чернобил аварияси, оқибатларини бутун Иттифоқ бирлашиб бартараф қилган яна бир фожеали воқеа – Тошкентдаги 1966 йилги вайронали зилзила содир бўлган кунга 20 йил тўлганида содир бўлгани ҳам алоҳида эсланди. Якшанба, 26 апрелда фожеага 49 йил бўлди.


