Тошкентда россиялик пианиначи Владимир Свердлов-Ашкенази иштирокида концерт бўлиб ўтади

Дата: 17:04, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 10 ноябрда Тошкентда россиялик пианиначи Владимир Свердлов-Ашкенази иштирокида дирижёр Азиз Шоҳакимов бошчилигидаги Ўзбек миллий симфоник оркестрининг концерти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Мумтоз мусиқа кечаси” концерти “Туркистон” саройида бўлиб ўтади. Унинг дастуридан Л.Бетховеннинг 7-симфонияси, П.Чайковскийнинг фортепиано ва оркестр учун 1-концерти каби асарлар ўрин олган.

Мумтоз мусиқа юлдузлари иштирокидаги ушбу учрашув Тошкентда 28 октябрдан бери давом этаётган “Олтин куз” Халқаро санъат фестивали доирасида ташкил этилмоқда. Тадбир мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган.

Муассаса маълумотларига кўра, 3-декабргача давом этувчи фестиваль доирасида Ўзбекистон Оркестрлар бирлашмаси ижодий уюшмасининг ижодий жамоалари ҳам концертлар, маҳорат дарслари ва бутун республика бўйлаб гастроллар уюштирадилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: