Тошкентда россиялик сураткаш Юлия Галушинанинг кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 6 декабрда Тошкентдаги “Bonum Factum” галереясида “inTANGO” кўргазмаси очилади. Унда россиялик сураткаш Юлия Галушинанинг ишлари намойиш этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Галереядан хабар қилишларича, муаллиф турли мамлакатларда танго рақсини суратга олади. Унинг суратлари ушбу рақснинг моҳияти, унинг ўзига хос сеҳри ва жозибаси ҳақида тасаввур беради.
Ушбу рақс тури ҳақида шеърлар ёзилган, театр саҳналари яратилган, у ҳақида Ричард Гир иштирокидаги “Келинг, рақсга тушамиз”, Аль Пачино қатнашган “Аёл таровати” каби таниқли филмларда ҳам ҳикоя қилинади. Айтиш мумкинки, танго – барчани қизиқтириши мумкин бўлган мавзудир.
Эслатиб ўтамизки, тошкентликлар кўргазма суратларини 11 декабр – Халқаро танго куни арафасида ҳам кўришлари мумкин.
Кўргазма 26 декабргача давом этади.