Тошкентда Россиянинг 20 ОТМ тақдимотлари бўлиб ўтади

Дата: 10:03, 07-02-2019.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 7-8 февралда Тошкентда россия ОТМ ваколатхонаси иштирокида Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади , деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россотрудничество” ваколатхонасидан хабар беришларича, Халқаро таълим форум давомида 20 Россия ОТМ тақдимотлари бўлиб ўтади.

Форум Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтади ва 2019/2020 ўқув йилида (11-13 феврал) Россияда ўқиш учун квота олиш учун саралаш синовларини бошлаш арафасида ташкил этилади.

Тадбир Россия Федерациясининг олий таълим муассасаларига киришни режалаштираётган мактабларнинг катта синф ўқувчилари, академик лицей ва коллежлар ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этилган. Тадбирнинг шакли 2019/2020 ўқув йили учун режалаштирилган квота (бўш) жойларни тақсимлаш ва бевосита қабул қилиш (бюджет ва шартномага) бўйича барча тафсилот ва шартларни аниқлаш имкониятини беради.

Форумнинг биринчи кунида унда Россиянинг Олий иқтисодиёт мактаби, Москва физика ва технология институти (МФТИ), Москва муҳандислик-физика институти (МИФИ), Москва электрон технологиялар институти (МИЭТ) ва бошқа қатор олий ўқув юртларининг вакиллари иштирок этадилар.

8 феврал куни салоҳиятли талабалар Қозон Федерал университети (КФУ), Приволжск илмий-тиббий университети, Москва давлат тилшунослик университети (МДТУ), Москва алоқа ва ахборот технологиялари университети ва бошқа институтлар вакиллари билан учрашадилар.

Сурат манбаи: http://hobiz.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: