Тошкентда рус шоири Сергей Есениннинг юбилейи нишонланди

Дата: 17:27, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида (РФММ) таниқли рус шоири Сергей Есениннинг 120 йиллик юбилейига бағишланган мусиқий-шеърий кеча бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФММ маълум қилишларича, “Есениннинг туғилган куни” номли тадбир Анна Ахматованинг “Мангалочий ҳовлича” жамоатчилик музейи бўлди.

Рус шоири ижоди ишқибозлари учрашувида пойтахтлик шоирлар, ёшлар ижросида таниқли шоир асарларига ёзилган романслар, унинг шеърлари янгради.

Кечанинг концерт дастурига “Рус қўшиғи” халқаро фестивали лауреати (Москва) Луиза Болдеско ижросидаги рус халқ қўшиқлари, “Авива” ансамблининг “Хоразм рақси” ва бошқалар кирди.

Шунингдек, кечада Сергей Есениннинг Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов таржимасидаги қатор шеърлари ўзбек тилида Жавоҳир Эргашев ижросида жаранглади.

Кеча иштирокчилари, “Мангалочий ҳовлича” жамоатчилик музейи раҳбари Альбина Маркевич, Тошкентдаги С.Есенин музейининг биринчи директори Вадим Николюклар Есенин ижоди ҳақида гапирдилар.

Шу каби тадбирлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларнинг ривожига хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: