Тошкентда рус тили мутахассисларининг мамлакатдаги энг йирик ўқувлари бўлиб ўтди

Дата: 17:31, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган “XII Виноградов ўқувлари” илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташкилотчи ва маърузачилар ўз чиқишларида Ўзбекистонда рус тили мутахассис-ўқитувчиларининг ишлаши, мамлакат таълим муассасаларида рус тили ва адабиётини ўқитишнинг илғор шаклларини илгари суришнинг муҳимлигини қайд этдилар”, деб таъкидлашди “Россотрудничество” матбуот хизматида.

Пойтахтдаги Россия Фан ва маданият марказининг раҳбари Виктор Шулика чиқишида рус тили ва маданиятини қўллаб қувватлаш Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг устивор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу масалага Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбарларининг 2016 йил 25-26 апрелдаги учрашувида эътибор берилгани бежиз эмас.

Виноградов ўқувларида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Руминия, Арманистон, Тожикистон, Беларусь, Молдова, Мўғилистондан маърузалар тақдим этилди. Уларда рус тили ва адабиётининг жаҳон илмий таълим ва коммуникатив маконида амал қилишига боғлиқ концептуал муаммолар тилга олинди.

Илмий-амалий конференция якунлари бўйича илмий мақолалар тўплами чоп этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: