Тошкентда рус тилидаги “Куч - бирликда” болалар телесериали премьераси бўлиб ўтди

Дата: 12:25, 30-12-2014.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – БМТнинг Болалар жамғармаси вакилатхонаси Ўзбекистонда рус тилидаги “Куч - бирликда” болалар телесериалини тақдим қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Телесериалнинг 15 серияси давомида Ўзбекистоннинг турли вилоятлдаридан бўлган етти қахрамони уларга Самовий компьютер идроки томонидан берилган топшириқларни бажаради. Топшириқларнинг моҳияти турли вазиятлар ва ижтимоий муаммоларни ечишдан иборат. Соғлиқни-сақлаш, таълим, мактабгача тарбия, гендер тенглиги, шунингдек, замонавий воқеликнинг турли долзарб муаммолари мутлақ ноёб янги услубларда ёритиб берилади”, – деб таъкидлашди ЮНИСЕФнинг матбуот хизматида.

“Ўзбекистонда илк маротаба таълим, саломатлик, ижтимоий соҳага ҳамда болалар ва ўсмирлар ҳуқуқ ва эҳтиёжларига мансуб бошқа долзарб масалалар болалар томонидан болаларнинг ўзи учун яратилган телевизион сериал йўли билан кўрсатиб берилмоқда”, – деб таъкидлади ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Роберт Фудерич.

Телесериал бир йил давомида суратга олинди. Бундан олдин мамлакат ҳудудларида сўровлар ўтказилиб, натижалар таҳлил қилинди. Натижада мақсадли аудитория эҳтиёжларини акс эттирувчи концепция ишлаб чиқилди. Телесериалда 3 ёшдан 76 ёшгача бўлган 150 актёрлар суратга тушишган.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ июн охирида “Ёшлар” телеканали эфирига “Куч - бирликда” болалар миллий фантастик телесериали узатилгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: