Тошкентда саховатпешаликни ривожлантириш муҳокама қилинади

Дата: 14:37, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 7 июнда Тошкентда саховатпешаликни ривожлантириш муҳокама қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистон Халқаро пресс-клубининг майдончасида халқаро баҳс форматида бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари Олий Мажлиси Сенати ва маданият вазирлиги қоридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидир.

Фонддан маълум қилишларича, тадбирда “Саховатпешалик: маданият ва санъатни ривожлантириш воситаси, саховатпешалик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш, “Саховатпешаликни ривожлантиришда халқаро ва маҳаллий тажриба”, “Саховатпешалик корпоратив ижтимоий масъулиятнинг бир қисми сифатида” каби мавзулар муҳокама қилинади.

Экспертлар томонидан мамлакатда саховатпешаликни ривожлантириш жараёнининг ҳуқуқий таъминоти, давлат ва бизнеснинг маданиятни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро ҳамкорлиги ва масъулияти соҳаларини янада аниқроқ белгилаш, шунингдек, Ўзбекистон шароитларида саҳоватпешалик ёрдами олувчиларнинг асосий гуруҳларини аниқлаш каби масалалар қамраб олиниши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://www.interfax-russia.ru/Moscow/main.asp?id=839229

Янгилик билан ўртоқлашиш: