Тошкентда Саксония федерал ери парламенти раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 19:22, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига келган Саксония федерал ери парламенти раиси Маттиас Росслер билан учрашди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларниниг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, жумладан мамлаткатимизнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги доирасидаги алоқалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ГФР ҳудудий парламентлари ва Бундестаги ҳамда Европа парламенти билан ҳамкорлигининг фаоллашуви ва чуқурлашуви қайд қилинди.

Бундан ташқари, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: