Тошкентда Samsung бренди остида LED-телевизорлар ишлаб чиқариш бошланди

Дата: 12:20, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Zenith Electronics қўшма корхонаси Тошкентда Samsung бренди остида LED-телевизорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳани амалга ошириш учун ускуналар сотиб олишга $2,9 млн маблағ сарфланди. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш доирасида телевизорлар учун электрон платалар чиқариш йўлга қўйилди. Бунда инсон аралашувисиз ишловчи роботлаштирилган линия 0,3 до 30 ммлик электрон компонентларни ўзи мустақил йиғади”, - деб таъкидлади Zenith Electronics қўшма корхонасидаги манба.

Бундан ташқари, корхона дизайнни ҳам яхшилади. Бунинг учун Zenith Еlectronicsнинг филиали бўлган пластмасса буюмлар заводида юзаси ўта силлиқ бўлган мустаҳкам пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш ускуналари харид қилиниб, ўрнатилди. Бу ерда ТВ пластмасса буюмлари ва акцессуарлар ишлаб чиқарилмоқда.

Режаларга кўра, ишлаб чиқарилаётган телевизорлар қисмларининг 35% Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: