Тошкентда Samsungнинг инновацион маркази очилади

Дата: 10:00, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг сентябрида Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида (ТАТКҲК) Samsungнинг инновацион маркази очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир меморандум 6 июнда коллежда бўлиб ўтган “доира суҳбати” тадбирида имзоланди. Тадбир ахборот-коммуникация технологиялари ривожи ва малакали кадрлар тайёрлашнинг янги стандартларига бағишланди.

Хужжатни имзолашда Samsung Electronics ваколатхонаси раҳбари, ТАТКҲК директори ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакили иштирок этдилар.

Экоҳаракатдан хабар беришларича, “Samsung Electronics Central Eurasia” коллежда икки аудитория ва лабораторияларни жиҳозлаб, янги ўқув модуларини ишлаб чиқиб, жорий этади.

Коллеж янги ўқув йилидан мобиль қурилмаларни таъмирлаш ва Samsung рақамли телевизорлари усталарини тайёрлаш каби йўналишларда мутахассислар тайёрлашни бошлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: