Тошкентда саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:47, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Кеча, 26 октябрда Тошкентда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг 2 мингдан ошиқ корхоналари қатнашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг очилишида сўзга чиққан бош вазир ўринбосари Улуғбек Розиқулов жорий йилда ярмарка 20 минг кв. м жойни эгаллагани, бу ерда иқтисодиёт турли тармоқларига оид 20 мингдан зиёд номдаги талаб юқори бўлган ва юқори технологик маҳсулотлар намойиш этилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, 1,25 минг хорижий компаниялар вакиллари саноат ярмаркасига ташриф буюриб, кооперация биржасида қатнашиш истагини билдирганлар.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда саноат ярмаркаси якунлари бўича 8,3 трлн сўмлик шартномалар ва $7,2 млрдлик экспорт шартномалари имзоланган эди. 2015 йилда ушбу кўрсаткичлар ошиши кутилмоқда.

Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси 2 ноябрга қадар бўлиб ўтади. Ўша кунгача мамлакат иқтисодиёти соҳалари ва корхоналарининг 70 ошиқ тақдимотлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

$1 = 2677,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: