Тошкентда Савдо ва саноат бўйича ўзбек-британ кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 12:21, 07-11-2014.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Савдо ва саноат бўйича ўзбек-британ кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишда қатнашиш учун Ўзбекистонга британ ишбилармон доираларининг делегацияси ташриф буюрди, улар орасида Туманли Альбионнинг 20 йирик компаниялари вакиллари бор. Ўзбек томони британиялик ҳамкасабаларини Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳларидаги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумотлантирди. Айниқса, нефтегаз, кимё, тоғ-кон, қайта ишлаш, автомобиль, текстиль, фармацевтика ва қурилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида урғу берилди”, – деб таъкидлашди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Шунингдек, ўзбек томони британ делегациясига “Навоий” ва “Ангрен” эркин иқтисодий саноат ҳудудларида юқоритехнологик лойиҳаларни амалга оширишга доир имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берди. Томонлар таълим, фан, туризм, чиқиндиларни бошқариш, тоза ривожланиш ва энергияни тежаш соҳаларидаги турли лойиҳалар ҳақида фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: