Тошкентда сайёҳлар учун махсус туристик белгилар ўрнатилади
Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Тошкентда сайёҳлар учун махсус сайёҳлик белгилари ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Бугун Тошкентга ташриф буюраётган сайёҳлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу муносабат билан автомагистрал ва сайёҳлик зоналарида йўл белгилари ўзбек ва инглиз тилларида ўрнатилмоқда", - дейилади пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, 2018 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоконференция мажлисининг 21-бандида йўл белгилари тайёрлаш вазифаси юклатилди.
"Ушбу вазифани амалга ошириш доирасида Тошкент шаҳар маъмурияти томонидан пойтахтимиз Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан йўл белгиларини инглиз тилига таржима қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкентда жойлашган 25 сайёҳлик йўналишига олиб борадиган йўллар бўйлаб инглиз ва ўзбек тилларида йўл белгилари устида иш бошлади. 2019 йил охирига келиб, 150 дан ортиқ йўл белгилари ўрнатилиши режалаштирилган", - дея таъкидланади хабарда.
Сурат манбаи: tashkentnews.uz