Тошкентда “Сен етим эмассан” фильмнинг режиссёри оламдан ўтди

Дата: 10:52, 26-04-2018.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда “Сен етим эмассан” фильмнинг режиссёри Шуҳрат Аббосов 87 ёшида оламдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

“Шуҳрат Солиҳович бугун (25 апрелда – ЎзТАГ) Тошкентдаги 1-ҳукумат стационарининг жонлатириш бўлимида вафот эди”, - деди РИА Новостига артист оиласининг вакилларидан бири.

Аббосов Ўзбекистон пойтахтининг мусулмон қабристонларидан бирига дафн этилади.

Шуҳрат Аббосов А.Островкий номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институти (1949 йил) ва “Мосфильм” қошидаги олий режиссёрлик курсини (1958) тугатган.

Санъат устаси олган фильмлар орасида “Сен етим эмассан” (1962), “Тошкент – нон шаҳри” (1967), “Муҳаббат можароси”, “Катта урушдаги кичкина одам”, “Отамдан қолган далалар”, “Абу Райҳон Беруний” ва “Эврилиш” каби картиналар бор.

Шунингдек, у “Орзуларимиз қушлари”ва “Гўзаллик сирлари” ленталарида ҳам рол ўйнаган.

Шуҳрат Аббосов кўплаб унвон ва мукофотларнинг соҳиби бўлиб, улар орасида ССРИ Халқ артисти ва Ўзбекистон Халқ артисти унвонлари, “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари бор.

Сурат манбаи: https://www.m24.ru/news/utraty/25042018/31197

Янгилик билан ўртоқлашиш: