Тошкентда Сенатнинг пленар мажлиси бўлиб ўтади

Дата: 10:41, 13-05-2015.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – 15 ва 16 майда Тошкентда Олий Мажлиси Сенатининг (парламент юқори палатаси) жорий йилдаги иккинчи пленар мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда янги таҳрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ҳамда янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунларни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди парламент юқори палатаси матбуот хизматида.

Шунингдек, мажлис кун тартибига халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қатор қонунлар киритилган. Шу билан бирга сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман), Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2014 йилдаги фаолиятига доир ҳисоботларни тинглайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: