Тошкентда Сенатнинг пленар мажлиси бўлиб ўтмоқда

Дата: 12:53, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати пайшанба куни ўн бешинчи пленар мажлисининг биринчи кунини ўтказмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати маълумотига кўра, кун тартибида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқиш масаласи турибди. Хужжат давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришни кўзда тутади.

Бундан ташқари, сенаторлар “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Тижорат сири тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳам кўриб чиқадилар.

Шу билан бирга, мажлисда Бош прокурорнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги, Марказий банк бошқаруви раисининг Марказий банкнинг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари кўриб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: