Тошкентда “Сentral Аsia-2015” халқаро конференцияси ўтказилади

Дата: 15:25, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 22-24 апрелда Тошкентда “Фан, таълим, маданият ва бинесда ахборот-кутубхона технологиялари” IX “Сentral Аsia-2015” халқаро конференцияси ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий кутубхонасидан хабар қилишларича, ҳозирда кутубхона сайтида конференцияда қатнашиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш ва маъруза юбориш ишлари давом этмоқда.

Конференция дастурига мувофиқ, тадбирнинг биринчи куни – 22 апрелда 5 секцион йиғилиш, 23 апрелда пленар йиғилиш ва 24 апрелда эса “доира суҳбатлари” ва кутубхона муассасалари учун маҳорат дарслари ташкил этилади.

“Сentral Аsia-2015” тадбиридан кўзланган мақсад – ахборот кутубхона муасасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотларнинг фан, таълим, маданият ва бизнесда электрон ахборот ресурсларини қўллаш ва ривожлантириш мақсадларидаги фаолиятларини фаоллаштиришдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: