Тошкентда ШҲТ Банклараро бирлашмасининг йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 15:17, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 22-23 июн кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро бирлашмаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Мажлисда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг етакчи банк тузилмалари раҳбарлари ҳамда кузатувчи давлатларнинг қатор банклари иштирокида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан муҳокама бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамизки, 23-24 июнда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-саммити бўлиб ўтади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Афғонистон, Беларусь, Мўғилистон ва Эрон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Туркия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа ва Непал ташкилотда мулоқот бўйича ҳамкордирлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: