Тошкентда ШҲТ мамлакатлари маданият вазирлари йиғиладилар

Дата: 12:16, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 21-22 июнда Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг 13-йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари раҳбарлари маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибига кирадаган бошқа мавзуларни муҳокама қилишади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 23-24 июнда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-саммити бўлиб ўтади.

Ҳозирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Афғонистон, Беларусь, Мўғилистон ва Эрон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Туркия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа ва Непал ташкилотда мулоқот бўйича ҳамкордирлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: